Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп ва Путиннинг Аляскада бўлиб ўтадиган учрашуви АҚШ махфий хизмати учун жиддий синов бўлади

Трамп ва Путиннинг Аляскада бўлиб ўтадиган учрашуви АҚШ махфий хизмати учун жиддий синов бўлади

Россия ва АҚШ раҳбарларининг Аляскадаги учрашувини ўтказиш тўғрисидаги қарор Америка махфий хизмати учун қийин синов бўлди.

Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.

Уларга кўра, саммитга тайёргарликни "бир ҳафтага сиқилган тўлиқ миқёсдаги спринт"га қиёслаш мумкин. Гарчи Америка ҳудудида йиғилиш ўтказиш Махфий хизматга барча керакли ресурсларни чекловларсиз кўчиришга имкон берса-да, Алясканинг географик жойлашуви "ўз-ўзидан маълум бир қийинчиликка айланди". Юзлаб Махфий хизмат ходимлари Анкорижга юборилиши, транспорт ва уй-жой билан таъминланиши керак эди. Анкориждаги автомобиль ижараси бозори кичик, шунинг учун агентлар транспорт воситаларини штатнинг бошқа қисмларидан ва ҳатто мамлакатдан шаҳарга ўтказишлари керак эди.

Бундан ташқари, Аляскада хавфсизликни таъминлаш билан бирга, Махфий хизмат сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталигига тайёргарлик кўрмоқда, дея қайд этади агентлик.

Киритилди: 08:00 15.08.2025. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!