АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Пенсилванияда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан, сайловдаги рақиби Камала Харриснинг ташқи кўриниши ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда CNN.
Трампнинг айтишича у баъзилар АҚШ вице-президентининг устунлигини унинг гўзаллигида дейдиган гапга қўшилмайди.
«Мен ундан гўзалроқман, дейман. Айтишларича, унинг энг катта афзаллиги - у гўзал аёл. Мен, ҳмм, мен бу ҳақда ҳеч ўйламаган эдим », деди у.
У ҳеч ким Харрис ҳақида шундай дейишига ишонмаслигини қўшимча қилди. 78 ёшли сиёсатчининг таъкидлашича, у Демократик партиядан президентликка номзоддан яхшироқ кўринишга эга.