Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ўзига кимни вице-президент қилмоқчи?

Трамп ўзига кимни вице-президент қилмоқчи?

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп мамлакат етакчиси лавозими учун курашда ўзининг вице-президенти бўлишга эҳтимолий номзодларни санаб ўтди. У 6 нафар сиёсатчини номлади, деб хабар берди Fox News нашрига таяниб «Интерфакс».

«Тўғрисини айтсам, бу одамларнинг барчаси яхши. Улар яхши, ишончли одам», деди у телеканалга берган интервюсида.

Рўйхатга Трампнинг республикачилар праймеризидаги собиқ рақиблари – Флорида губернатори Рон ДеСантис, сенатор Тим Скотт ва тадбиркор Вивек Рамасвами киритилди. Трамп, шунингдек, Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм, Вакиллар палатаси аъзоси Байрон Доналдс ва 2022 йилда Демократик партияни тарк этган собиқ вакил Тулси Габбардни ҳам вице-президент лавозимига салоҳиятли номзодлар деб атади.

Эслатиб ўтамиз, партия ичидаги сайловлар июн ойида якунланади. Президентликка номзод эълон қилинадиган Республикачилар партиясининг қурултойи июл ойида бўлиб ўтади.

АҚШ президенти сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган

Киритилди: 00:58 22.02.2024. Ўқилди: 6192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!