АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини фақат унинг чекловларни бекор қилиш ваколатлари кенгайтирилсагина қўллаб-қувватлашга тайёр.
Бу ҳақда Politico газетаси АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, қонун лойиҳаси ҳозирги кўринишда президентга "Россия нефти ва уранини сотиб олувчи мамлакатларга 180 кун давомида 500 фоизлик божларни олиб ташлаш" имкониятини беради. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи бўлган америкалик сенатор Линдси Грэм (Жанубий Каролинадан республикачи) уни Трамп Конгресс рухсати билан тарифларни бекор қилиш имкониятига эга бўладиган тарзда қайта кўриб чиқишга рози бўлди.
"Маъмурият ўзгаришлар президентнинг тарифларни бекор қилиш ваколатларини шундай кучайтиришни истайдики, Конгресс Трамп санкцияларни тўхтатишга қарор қилса, уни тўхтата олмайди", — деб ёзади Politico.
Газетага кўра, давлат раҳбари "кўпроқ назорат ўрнатса"гина "қонун лойиҳасини имзолашга тайёр".