Бу ҳақда Kyiv Post нашри хабар бермоқда.
Доналд Трамп Байден даврида Украинанинг ҳарбий ҳаракатларига қўйилган барча чекловларни, жумладан, Россия ҳудудига зарба беришни тақиқлашни “жиддий ўйлаб кўрмоқда”. Бу ҳақда Украинанинг Kyiv Post нашри манбаларга таяниб ёзмоқда.
"Аввал киритилган барча чекловлар, ҳозирги ҳолатидан қатъи назар, ҳозир кўриб чиқилмоқда, чунки президентнинг фикрича, ҳозирги ҳолат Россияни музокараларга яқинлаштиришга ёрдам бермайди", деди нашр манбаларидан бири.
Шу ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтадиган АҚШ ва Германия музокараларида Россияни "жазолаш" ва Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш мавзуси ҳам кўтарилиши кутилмоқда.