Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Америка Қўшма Штатлари НАТО билан келишувга эришган ва Украинага қурол-яроқ етказиб бериш энди альянс тузилмалари орқали амалга оширилади. Барча харажатларни эса тўлиқ НАТО ўз зиммасига олади.

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШдан юбориладиган ҳарбий техника ва қуроллар аввал НАТО ихтиёрига ўтади ва сўнгра Украинага топширилади.

«Биз НАТО қуролини юборяпмиз ва унинг 100 фоиз харажатини НАТО тўлайди. Аслида бу қуроллар аввало альянс балансига ўтади, кейин эса Украинага берилади», — деди Трамп.

Киритилди: 18:46 11.07.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!