Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Украинага Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензия беришга рози бўлди — Зеленский

Трамп Украинага Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензия беришга рози бўлди — Зеленский

Украина яқин вақт ичида ўз ҳудудида илк бор Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркдаги БМТ саммити доирасида бундай имкониятга розилик берган.

Ҳозирча Вашингтон Украинага ракеталарни ишлаб чиқариш учун зарур лицензияни расман бергани ёки Трамп фақат принципиал розилигини билдиргани аниқ эмас.

Трамп июль ойи бошида АҚШ Украинага Patriot тизимларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини беришини айтган эди. Бироқ кейинчалик у бу масалада эҳтиёткорроқ баёнотлар берган.

Киритилди: 20:45 25.09.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!