Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп Украинага берилган хорижий ёрдамнинг умумий миқдорини баҳолади

Трамп Украинага берилган хорижий ёрдамнинг умумий миқдорини баҳолади

АҚШ собиқ Президенти, Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп Украинага ташқи ёрдамнинг умумий миқдорини қарийб 300 миллиард долларга баҳолади.

“Биз Украина учун, деярли, 300 миллиард доллар ажратдик”, деди у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.

Бинобарин, ушбу рақамлар нимага асосланиб айтилгани, фақат АҚШ ёрдами ёки Ғарб томонидан Киевга кўрсатилган умумий ёрдам кўзда тутилганига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия махсус ҳарбий амалиёти бошлангандан буён АҚШ ва иттифоқчилардан Украинага кўрсатилган ёрдамнинг умумий миқдорини 242 миллиард долларга баҳолаган эди. Давлат департаменти раҳбари сўзларига кўра, Қўшма Штатлар 94 миллиард доллар, Европа ва Осиёдаги бошқа шериклар 148 миллиард доллар ёрдам кўрсатган.

Киритилди: 08:21 09.10.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!