Трамп маъмурияти Украинага юзлаб миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Politico.
Маблағлар Байден даврида тасдиқланган фонддан олиниши режалаштирилган, у ерда ҳали ҳам тахминан 3,8 миллиард доллар қолган. Пакетда Патриот ракеталари ва ўрта масофага мўлжалланган қуроллар бўлиши мумкин.
Бунга параллел равишда, НАТО давлатлари Киевга топшириш учун Америка қуролларини кўпроқ сотиб олишга тайёрланмоқда.
Бир кун аввал Reuters агентлиги Трамп ўз ваколатларидан илк бор Украинага ҳарбий ёрдам жўнатиш учун фойдаланишини маълум қилганди – етказиб беришнинг мумкин бўлган ҳажми 300 миллион долларга баҳоланмоқда.