АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, Стив Уиткофф чоршанба куни Москвада россиялик вакиллар билан музокаралар олиб боради.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар якунига кўра Россияга нисбатан кейинги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилинади.
"Чоршанба куни бизда Россия билан учрашув бўлади. Кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди Трамп.
АFP агентлигининг Вашингтондаги манбаси Уиткоффнинг ташрифи ҳақида хабар берган бўлса-да, Россия президенти Владимир Путин учрашувда иштирок этиши ёки этмаслиги борасида аниқлик киритмаган.
Аввалроқ Трамп Россияга Украина бўйича сулҳга рози бўлиши учун ултиматум қўйган ва акс ҳолда янги санкциялар жорий этилишини ваъда қилган эди. Бу ултиматумнинг муддати 8 август, жума куни якунланади.