АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп томонидан Оқ уйнинг бўлажак маъмурияти аъзолари сифатида кўрсатилган бир неча киши Федерал Қидирув Бюросига портловчи қурилмалар билан боғлиқ таҳдидлар олгани ҳақида хабар берган.
ФҚБ "бомба ва миналаштириш таҳдидлари" билан боғлиқ кўплаб ёлғон хабарлар мавжудлигидан хабардор эканлигини тасдиқлади.
Таҳдидлар ҳақида биринчи бўлиб Трампнинг инаугурациясидан сўнг АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланиши керак бўлган Элиз Стефаник хабар берди.
Трампнинг ўтиш гуруҳи матбуот котиби Керолин Левиттнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари таҳдидларга учраган бир неча кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун тезда чора кўрган.
"Президент Трамп бизга бу борада мисол бўоади, биз таҳдидлар билан тўхтаб қолишимизга йўл қўймаймиз", — дея таъкидлади Левитт сайлов кампанияси пайтида Трампга амалга оширилган суиқасдга уринишлариюга ишора қилиб.