TikTok хизматини сотиш бўйича келишув АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можароси ҳал этилгунга қадар қолдирилади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан учрашуви чоғида маълум қилди.
"Очиғи, ҳозир Хитой TikTok бўйича шартнома имзолашга унчалик иштиёқи йўқ. Бизда жуда яхши одамлар, бу вазифани аъло даражада бажараётган жуда бой компаниялар билан келишувимиз бор. Лекин Хитой билан бундан кейин нима бўлишини тушуниш учун кутишга тўғри келади", - деди у.
АҚШ президенти, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.
"Албатта. У менинг дўстим. Менга ёқади. Мен уни ҳурмат қиламан", - деди Трамп Хитой раҳбари билан учрашишга тайёрми, деган саволга. "Аммо улар бизнинг мамлакатимизга яхши муносабатда бўлишмаяпти" - деди Трамп Хитой расмийларига ишора қилиб.