Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп судга келди

Трамп судга келди

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп 2 октябрь куни фирибгарлик тўғрисидаги фуқаролик иши бўйича судда қатнашди. Бу ҳақда “DM” агентлиги хабар берди.

Айбланувчи суд мажлиси бошланмасидан олдин унга нисбатан даъво очган Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс ва уни айбдор, деб топган судья Артур Энгоронга мурожаат қилиб, уларнинг фаолиятини қоралаган.

Трамп ўзига қўйилган айбловларни “асоссиз” ҳисоблаб, Энгоронни “юзсиз”, афро-америкалик Жеймсни эса “ирқчи”, деб атаган.
“Бу барча даврлардаги энг йирик жодугар овининг давоми”, деди кекса сиёсатчи.

Демократик партия аъзоси Жеймс собиқ давлат раҳбари ва унинг оиласи, ходимларини “The Trump Organization” холдинги орқали кўп йилдан буён имтиёзли шарт асосида кредит, суғурта олиб келишда айблаган. 26 сентябрь куни суд мажлисида судья Энгорон Трампни фирибгарликда айбдор, деб топган.

Собиқ президентга бу иш учун қамоқ жазоси белгиланмайди, фақат ундан 250 миллион доллар жарима ундирилиши мумкин.

Киритилди: 11:17 03.10.2023. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!