Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Флорида штати губернатори Рон Десантис Трампнинг ўтиш жамоаси томонидан мудофаа вазири лавозими учун таклиф этилган номзодларнинг дастлабки рўйхатига киритилган. Аммо сайланган президент охир-оқибат Fox News телеканали бошловчиси Пит Ҳегсетни танлашга қарор қилган.
Ҳозирда Мудофаа вазири лавозими учун номзодлар рўйхати қайта кўриб чиқилмоқда, чунки АҚШ Сенати жинсий зўравонлик айбловлари туфайли Ҳегсетнинг номзодини тасдиқламаслиги мумкин. Шу сабабли Рон Десантис АҚШнинг янги маъмуриятида Пентагон раҳбари этиб тайинланиши мумкин.