Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Си билан учрашувдан воз кечадими?

Трамп Си билан учрашувдан воз кечадими?

Трамп Хитойнинг нодир металлар экспортини чеклаш режалари туфайли Си Жинпин билан учрашувдан воз кечиши мумкинлигини билдирди.

АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида пост эълон қилиб, “нодир металлар билан боғлиқ ҳар бир маҳсулот устидан экспорт назоратини жорий этмоқчи” бўлгани учун Хитойни танқид қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, Пекин бу ҳақда бутун дунё мамлакатларига хатлар юборган ва “барча бундан ниҳоятда норози бўлган”.

"Мен икки ҳафта ичида Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида раис Си билан учрашишим керак эди, бироқ энди бунга ҳожат йўқдек туюлмоқда", — деб ёзди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ бунга жавобан бир неча чораларни кўриб чиқмоқда, улардан бири Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга бож ставкаларини “сезиларли даражада ошириш”дир.

Киритилди: 17:02 11.10.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!