АҚШ федерал ҳукуматининг қисман ёпилиши демократлардан кўра Республикачилар партиясига кўпроқ зарар келтириши мумкин эди.
Бу ҳақда Axios республикачи сенаторлар ва америкалик етакчи ўртасидаги учрашувдан хабардор манбага таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишнинг ёпиқ қисмида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукуматнинг ёпилиши давом эста, партия “ўлдирилиши”, унинг вакиллари эса “бўш республикачилар” ҳисобланишини маълум қилган. У шатдаунни имкон қадар тезроқ тугатиш, филибустер деб аталмиш қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва қабул қилишни кечиктириш амалиётига чек қўйиш зарурлигини таъкидлади, бу амалиёт, Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, унинг сиёсий рақиблари шуғулланади. “Агар сиз филибустерни тўхтатмасангиз, катта муаммоларга дуч келасиз”, дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтиради манба.
Bloomberg аввалроқ АҚШ ҳукуматининг ёпилиши Америка иқтисодиётига ҳафтасига тахминан 15 миллиард доллар зарар келтираётгани ҳақида хабар берган эди. Иқтисодчиларнинг огоҳлантиришича, агар ёпилиш 27 ноябрь куни Шукрона кунигача давом этса, доимий йўқотишлар тахминан 14 миллиард долларга етади.
Мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган АҚШ федерал ҳукуматининг қисман ёпилиши 1 октябрь куни ярим тунда маблағ етишмаслиги сабабли бошланди. Бу Конгрессдаги ҳукмрон Республикачилар ва мухолифатдаги Демократик партиялар вакиллари бир қатор харажатлар моддалари, жумладан, соғлиқни сақлаш бўйича келишувга эриша олмагани сабабли юз берди. Демократлар ва республикачилар бир-бирини сиёсий мақсадларда провокация қилишда ва ёпилишни узайтиришда айбламоқда.