АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазначилик котиби Скотт Бессент ундан савдо битимларини тузиш учун кўпроқ вақт сўрагани сабабли, савдо тарифларининг кучга киришини 9 июлдан 1 августга кўчирди.
Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, Америка раҳбари ўз ёрдамчилари билан суҳбатда савдо музокараларида олдинга силжиш йўқлигидан норозилигини билдирган. Трамп "давлат харажатлари ва Эронга ҳаво ҳужумлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолагандан сўнг муваффақият тўлқинида" у қулай савдо келишувларига эриша олишига умид қилган, бироқ у ҳеч қачон бошқа мамлакатлардан ўзига мос келадиган таклифларни олмаган. Бессент ва баъзи АҚШ расмийлари Трампни қўшимча вақт уларга савдо ҳамкорлари, жумладан, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон билан музокараларда муваффақиятга эришиш имконини беришига ишонтиришди.