АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони билан тинч атом энергетикасини ривожлантириш бўйича келишув фақат қироллик Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган тақдирдагина амалга оширилишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мазкур келишув Саудия Арабистонининг «Иброҳим келишувлари»га қўшилиши билан боғлиқ бўлади.
Трампнинг сўзларига кўра, келишув уранни бойитишни назарда тутмайди ва АҚШ уранни бойитиш амалга оширилмайдиган фуқаровий ядро объектларини қўллаб-қувватлайди.
Кутилишича, 30 йилга мўлжалланган келишув доирасида Америка компаниялари Саудия Арабистонининг тинч атом дастурини ривожлантиришда иштирок этади.
Шу билан бирга, манбаларнинг билдиришича, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги қўшма тадқиқотлар натижаларига қараб, қироллик ҳудудида уранни бойитиш корхонаси қурилишига ҳам рухсат берилиши мумкин.
Келишув АҚШ Конгресси муҳокамасига тақдим этилиши режалаштирилган. Ҳужжатда Халқаро атом энергияси агентлигининг кенгайтирилган мониторинг ва инспекция тартибларини назарда тутувчи Қўшимча протоколи назарда тутилмаган.