Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: "Россияга қарши санкциялар қўллашга эҳтиёж йўқ"

Трамп: "Россияга қарши санкциялар қўллашга эҳтиёж йўқ"

АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Аляскадаги учрашуви жуда яхши ўтгани учун ҳозирда Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини кўрмаётганини айтди.

Бу ҳақда Америка етакчиси саммит якунлари бўйича Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Бугун содир бўлган воқеа туфайли, мен ҳозир бу ҳақда ўйлашим шарт эмас, деб ўйлайман. Биласизми, учрашув жуда яхши ўтди, деб ўйлайман”, деб қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

Шу билан бирга, у келажакда санкциялар масаласи яна кун тартибига қайтиши мумкинлигини истисно этмади. "Мен бу ҳақда икки ёки уч ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт ичида ўйлашим керак бўлиши мумкин, аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашимиз шарт эмас", деди Трамп.

Киритилди: 09:45 16.08.2025. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!