Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Россияга нисбатан босим чораларини ишлаб чиққан махфий идоралараро гуруҳ фаолиятини тўхтатди

Трамп Россияга нисбатан босим чораларини ишлаб чиққан махфий идоралараро гуруҳ фаолиятини тўхтатди

Reuters агентлигининг манбаларига кўра, ушбу гуруҳ жорий йилнинг баҳорида иш бошлаган. Унинг таркибига АҚШ Давлат департаменти, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва разведка идоралари вакиллари кирган. Гуруҳ фаолияти АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши ходимлари томонидан мувофиқлаштирилган.

"Ёзга келиб Трамп маъмурияти Россия билан қарама-қаршиликни кучайтиришга қизиқмаслиги аён бўлган. Гуруҳ фаолиятига якун ясаган асосий омил Миллий хавфсизлик кенгаши таркибидаги Украинага доир масалалар билан шуғулланган бутун жамоанинг ишдан бўшатилиши бўлган. Бу кенг кўламли кадрларни тозалаш доирасида амалга оширилган", дея ёзмоқда Reuters.

Гуруҳ аъзолари Россияга маҳсулотлар оқимини чеклаш ва ундан энергия ташувчилар экспортини сусайтириш мақсадида собиқ Совет Иттифоқи республикалари, Шарқий Европа ва Осиёдаги бошқа давлатларга босим ўтказиш вариантларини муҳокама қилган. Таклифлар иқтисодий битимлардан тортиб, махфий операцияларгача бўлган чораларни ўз ичига олган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, гуруҳ фаолиятининг тугатилиши АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари орасида Вашингтоннинг Украинани қўллаб-қувватлаш масаласидаги қатъияти борасида хавотирларни кучайтириши мумкин.

Киритилди: 21:25 17.06.2025. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!