Нашр бу ҳақда АҚШ президентининг сўнгги баёнотлари ва ҳаракатларининг таҳлилига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
"Агар бу амалга ошса, учта йирик давлатнинг ҳар бири ўз географик ҳудудида ХIХ асрдаги “империявий бошқарув” услубида устунлик қилиши мумкин. Бу Трамп Украинанинг айрим ҳудудлари устидан Москва назоратини “расмийлаштириш”га тайёрлигини ва Украинадаги ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи фойдали қазилмалар бўйича келишув ғоясини кўриб чиқиши мумкинлигини англатади", дейилади мақолада.
Таҳлилчиларнинг фикрича, мазкур эҳтимолий келишув доирасида Украина ҳудуди худди империялизм кучайган даврдагидай бўлиб олиниши мумкин.
Шунингдек, Трамп Европа ва Осиёдаги АҚШ қўшинлари сонини қисқартиришни режалаштирмоқда, бу эса Россия ва Хитойга фойда келтиради.
Ўз навбатида, Трамп Гренландия, Канада ва Панама каналини назорат қилишга эришмоқчи. Бироқ, АҚШ президентига яқин айрим шахслар, жумладан, унинг биринчи маъмуриятидаги амалдорлар, Трампнинг баёнотлари ва ҳаракатларини "стратегик жиҳатдан жиддий" деб баҳоламаслик кераклигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, Қўшма Штатлар президентининг глобал тартиб борасида аниқ тасаввури йўқ.