Москва Россия-Украина урушини атайлаб чўзмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.
Америка раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар ҳар сафар музокараларда муваффақиятга эришиш йўлида ҳаракат қилганда, Россия келишувга тўсқинлик қиладиган ҳаракатларни амалга оширади. Трамп бундай хатти-ҳаракатни мутлақо номақбул деб атади.
"Мен ҳар сафар биз унга яқинлашамиз деб ўйласам, у бориб кимгадир яна бомба ташлайди - бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", деди Трамп.
Сешанба куни Америка раҳбари ҳали ҳам Россия ва Украина ўртасидаги можарога барҳам беришни режалаштираётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, можарони ҳал қилиш АҚШ учун “энг осон” бўлиб туюлди, бироқ давлат раҳбарлари – Россия президенти Владимир Путин ва Украина етакчиси Владимир Зеленский даражасида вазият “ўзаро адоват туфайли” мураккаблашди.