Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Қатарга қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум АҚШ хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиши тўғрисидаги фармонни имзолади

Трамп Қатарга қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум АҚШ хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиши тўғрисидаги фармонни имзолади

Бу ҳақда NYT хабар бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Қўшма Штатлар Қатарнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни, жумладан дипломатик, иқтисодий ва керак бўлса, ҳарбий чораларни кўради.

Трампнинг фармони Исроилнинг Доҳадаги нишонларга берган зарбасидан кўп ўтмай эълон қилинди. 9 сентябр куни амалга оширилган ракета зарбаси оқибатида бир неча киши, жумладан, Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган эди.

Исроил зарбадан афсусдалигини билдирди ва АҚШ президенти воситачилигида Қатар расмийлари билан алоқа ўрнатди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай кафолатлар илгари ҳеч бир араб давлатига берилмаган, шунинг учун бу қадам ўзига хосдир.

Киритилди: 22:25 01.10.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!