Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Қатар бош вазири билан учрашиб, Ғазодаги вазиятни муҳокама қилади

Трамп Қатар бош вазири билан учрашиб, Ғазодаги вазиятни муҳокама қилади

АҚШ президенти Дональд Трамп 16 июль куни Қатарга ташриф буюради.

Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.

Ташриф доирасида у Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон Ол Тани билан учрашиб, Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш ва Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Қайд этилишича, Америка раҳбари Вашингтон ва Теҳрон ўртасида янги ядровий келишувга эришиш бўйича музокараларни қайта бошлашга интилмоқда, шунингдек, Хамас радикаллари томонидан ўғирлаб кетилган ва Ғазо секторида сақланаётган исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга эришмоқчи.

Киритилди: 11:50 16.07.2025. Ўқилди: 707 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!