АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц CBS'га берган интервьюсида Доналд Трамп Россия президенти билан украиналик болаларнинг келажаги ҳақида муҳокама олиб борганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Трамп бу масалани Россия-Украина урушига оид музокараларда "ишончни мустаҳкамлаш" мақсадида кўтариши мумкин.
Бир неча кун олдин АҚШ президенти маъмуриятининг матбуот котиби Кэролайн Ливитт давлат раҳбари "украиналик болаларни уйларига қайтаришга қасам ичгани" ҳақида баёнот берган эди.