АҚШ президенти Доналд Трамп 22 август куни Россия, Украина ва АҚШ иштирокида уч томонлама учрашув ўтказиш истагини билдирди. Бу ҳақда Axios манбасига таяниб хабар берди.
«Трамп Зеленский ва суҳбатда қатнашган бошқаларга уч томонлама саммитни “тез” тарзда, 22 августда ўтказмоқчи эканини айтди», — деб келтиради Axios сўзларини.
🇨🇳 Axios маълумотларига кўра, Владимир Путин Трампга Украинага кафолатлар масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган ва бу доирада Хитойни тилга олган — у ҳамда яна бошқа давлатлар кафиллардан бири бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
🔗 Шу билан бирга, The New York Times хабарига кўра, 18 август куни Оқ уйда Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида бўладиган учрашувга ЕИ етакчилари ҳам таклиф этилган.