Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "Путин билан учрашув жойи бўйича келишмовчилик рўй берди"

Трамп: "Путин билан учрашув жойи бўйича келишмовчилик рўй берди"

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашуви ўтказиладиган жойни танлаш баҳсли масала бўлди. Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Россия етакчисини Аляскада учрашишга кўндирганига шаъма қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, "ёлғон оммавий ахборот воситалари" у Путинга "АҚШда муҳим саммит ўтказишга" рухсат бериб, "катта мағлубиятга учраган" деб даъво қилмоқда.

"Аслида, Путин бу учрашувни АҚШдан бошқа жойда ўтказишдан мамнун бўларди ва буни ёлғончи ОАВ билади", — дея таъкидлади давлат раҳбари ва жой танлашни "мунозараларнинг асосий нуқталаридан бири" деб атади.

15 август куни Алясканинг Анкориж шаҳрида Россия-Америка саммити музокаралари бўлиб ўтди.Украина можаросини ҳал қилиш саммитнинг марказий мавзуси бўлди.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!