АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини юборишини эълон қилди. У кеча журналистлар билан суҳбатда шундай деди:
«Биз уларга Patriot’ларни юборяпмиз — уларга бу тизимлар жуда зарур. Путин ҳақиқатан ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдирди. У чиройли гапиради, лекин кечқурун ҳаммани бомбардимон қилади».
Трамп Украинага неча дона Patriot тизими юборилиши ҳақида аниқ маълумот бермади.
Шундан атиги икки ҳафта олдин Трамп Украинага муҳим қурол етказиб беришни тўхтатган эди.
Унинг сўзларига кўра, Patriot тизимлари НАТО орқали етказилади ва НАТО томонидан молиялаштирилади:
«Бу учун Европа Иттифоқи тўлайди. Биз ҳеч нарса тўламаймиз, лекин биз етказиб берамиз. Асосан, биз уларга юқори технологияли ҳарбий ускуналарни юборяпмиз ва улар бунга 100% тўлайди», — деди Трамп.
Бироқ, анақа қайси Европа мамлакатлари тўлов қилади — ҳозирча номаълум.
Шунингдек, Трамп бугун Россияга оид «муҳим баёнот» қилишини маълум қилди. Кутилмоқдаки, АҚШ Конгресси Москвага қарши санкцияларни кучайтиришни режалаштирмоқда.