Нашри манбаларига кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон бир неча кун давомида Доналд Трампни Володимир Зеленский билан учрашишга кўндиришга ҳаракат қилган. Учтомонлама учрашув қарори уни ўтказишдан сал олдин қабул қилинган.
Манбалардан бирининг айтишича, учрашув 45 дақиқа давом этган ва "яхши ва самарали" деб таърифланган.
Украина президенти Володимир Зеленский Парижда Доналд Трамп ва Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган учрашувни "самарали" деб атаган ва Трампга "доимгидек қатъиятли" бўлгани учун миннатдорлик билдирган.