Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШ президенти Эрон мухолифати етакчиларидан бири, собиқ шоҳнинг ўғли Ризо Паҳлавий "жуда ажойиб инсон бўлса-да, унинг Эронда етарли даражада қўллаб-қувватловга эришиб, ҳокимиятни эгаллай олиши мумкинлигига ишончи йўқлиги"ни маълум қилди.
Трамп Reuters'га берган интервюсида Эронда диний бошқарувдаги ҳукумат қулаши эҳтимоли борлигини айтиб, Паҳлавийнинг ўз мамалакати ичида қандай қабул қилинишини билмаслигини, агар у эронликлар қабул қилинса, бу маъқул иш бўлишини таъкидлади.
65 ёшли Ризо Паҳлавий 1979 йилги Ислом инқилобида отаси ҳокимиятдан ағдарилганидан буён Эрон ташқарисида яшаб келади ва сўнгги пайтларда норозилик намойишларида муҳим овозга айланган.