Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Обамалар маймун сифатида тасвирланган видео билан норозиликка сабаб бўлди

Трамп Обамалар маймун сифатида тасвирланган видео билан норозиликка сабаб бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган, сайловларга оид фитна мавзусидаги видеони улашди. Унда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама маймунлар сифатида тасвирланган.

Мазкур видео АҚШ тарихидаги илк ва ягона қора танли президентга нисбатан ирқий камситиш деб баҳоланиб, дарҳол кескин танқидларга сабаб бўлди. Кўплаб жамоат арбоблари ва фаоллар роликни очиқдан-очиқ ирқчилик намунаси сифатида қоралади.

Шу билан бирга, Оқ уй жума куни ушбу танқидларни «асоссиз шов-шув» деб атаб, норозиликларни рад этди.

Киритилди: 22:07 06.02.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!