Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Трампнинг таъкидлашича, бу — «аср жинояти» бўлиб, унга Ҳиллари Клинтон, Жо Байден ва бошқа юқори лавозимли демократлар ҳам алоқадор.

Бу баёнот Трамп томонидан Миллий разведка директори Тулси Габбард эълон қилган 2016 йилги сайловлар бўйича махфий ҳисобот ошкор этилганидан сўнг берилди.

Трампнинг фикрича, айнан Обама уни Москва қўллаб-қувватлаганини биринчи бўлиб даъво қилган ва у «инкор этиб бўлмас далиллар» мавжудлигини таъкидлади.

У бу ҳолатни «АҚШ учун катта таҳдид» деб атади.

Киритилди: 17:35 22.07.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!