Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Мамдани билан ярашди

Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Мамдани билан ярашди

Яқинда Нью-Йорк мэри этиб сайланган Зоҳран Мамдани Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Уларнинг илк шахсий учрашуви журналистлар кутганидан анча дўстона ўтди, чунки олдинроқ ҳар иккала сиёсатчи бир-бирлари ҳақида жуда кескин фикр билдирган эди.

"Биз Мамданига ёрдам берамиз. У билан мен ўйлаганимдан ҳам кўпроқ масалаларда фикримиз бир экан", — деди АҚШ президенти.

Демократик партиядан номзод бўлган Зоҳран Мамдани ноябр ойи бошида бўлиб ўтган Нью-Йорк мэрлиги учун сайловда ишончли ғалабага эришди.

Сайловлар арафасида Доналд Трамп унинг сайланишига йўл қўймаслик кераклигини айтган ва ҳатто ўз партиядошига эмас, балки Демократик партия аъзоси Эндрю Куомога овоз беришга чақирганди.

Киритилди: 16:55 22.11.2025. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!