Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп намойишлар туфайли Лос-Анжелесга денгиз пиёдаларини юборишга тайёр

Трамп намойишлар туфайли Лос-Анжелесга денгиз пиёдаларини юборишга тайёр

АҚШ расмийлари, агар шаҳардаги норозилик намойишлари бутун мамлакат ва унинг фуқаролари учун хавф туғдиради, деб ҳисобласа, Лос-Анжелесга (Калифорния) денгиз пиёдаларини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба куни Нью-Жерсидан Мерилендга учишидан олдин журналистларга маълум қилган.

Лос-Анжелесдаги ноқонуний муҳожирларнинг депортациясига қарши намойишлар чоғида денгиз пиёдалари хавфсизликни таъминлаш учун қандай шароитларда чақирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга "Мамлакатимиз, фуқароларимиз учун таҳдидни кўрсак, қонун ва тартибни таъминлаш учун жуда қатъий ҳаракат қиламиз”, деб жавоб берди.

"Биз кеча кечқурун Лос-Анжелесда содир бўлган воқеаларни диққат билан кузатиб бордик. Кўп зўравонликлар бўлган ва бундан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин эди", деб таъкидлади АҚШ президенти ва мамлакатда "бундай бўлишига" йўл қўймаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 09:21 09.06.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!