АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Миноб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужумга АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон мазкур ҳужумга дахлдор эмас. Шу билан бирга, ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида текширув ишлари олиб борилаётгани айтилди.
Трамп ҳужум ортида ким турганини аниқлаш учун қўшимча маълумотлар ўрганилаётганини таъкидлаб, барча ҳолатлар тўлиқ ўрганиб чиқилишини билдирди.