АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтондаги Оқ уй яқинида юз берган отишмага изоҳ берди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унга кўра, Миллий гвардиянинг икки нафар ходимини отиб ташлаган шахс оғир яраланган.
"Миллий гвардиянинг икки аъзосини отиб, уларни оғир яралаган ва ҳозир иккита касалхонада бўлган ҳужумчи ҳам оғир яраланган, бироқ жуда юқори товон тўлайди.
Буюк Миллий гвардиямизни, барча ҳарбийларимиз ва ҳуқуқ-тартибот ходимларимизни Худо ўз паноҳида асрасин. Улар чинакам буюк инсонлар", деб ёзган Трамп ўз қўллаб-қувватлашини изҳор қилиб.