АҚШ президенти Дональд Трамп Мексикани наркокартеллар бошқараётганини айтди.
Оқ уй раҳбари The Daily Caller нашрига берган интервьюсида ўз нуқтаи назарини баён қилди.
"Мен Мексика президенти Клаудия Шеинбаумни яхши кўраман. Менимча, у фантастик аёл. У қайсидир маънода чинакам ажойиб аёл, жуда нафис ва чиройли. Лекин Мексикани картеллар бошқаради. Уни картеллар бошқаради", - деди у.
"Мен у ерга ҳарбийларни юборишни таклиф қилдим, лекин у буни қилишимизни хоҳламайди. Чунки у қўрқади. У жуда қўрқади", - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ The New York Times ўз манбаларига таяниб, Трамп Пентагонга Лотин Америкаси наркокартелларига қарши ҳарбий куч қўллашни бошлаш ҳақидаги кўрсатмани яширинча имзолагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу маълумотни шарҳлар экан, Шейнбаум Мексика расмийлари Америка қўшинларининг ўз ҳудудида гиёҳванд картелларига қарши операциялар ўтказишига рухсат бермаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Мексикага қўшин юбормайди.