Оқ уйнинг сайланган раҳбари Дональд Трампнинг айтишича, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум унга ўз мамлакати билан чегара орқали Қўшма Штатларга кириб келаётган ноқонуний муҳожирлар оқимига таъсир кўрсатишга ваъда берган.
"У бизнинг жанубий чегарамизни ёпиб, Мексика орқали АҚШга миграцияни тўхтатишга рози бўлди," - деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари АҚШда наркотрафик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тўхтатиш учун нима қилиш мумкинлигини ҳам муҳокама қилган.
"Бу жуда самарали суҳбат бўлди," - дея АҚШ сиёсатчисидан иқтибос келтиради ТАСС.