Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Трамп маршрути" лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо фаоллигини ривожлантирадими?

"Трамп маршрути" лойиҳаси Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо фаоллигини ривожлантирадими?

TRIPP (The Trump Route for International Peace and Prosperity - Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп маршрути) лойиҳаси дунёнинг иқтисодий жиҳатдан муҳим минтақаси орқали ўтувчи йўналиш бўлиб, Каспий денгизи бўйлаб савдо фаоллигини оширади ҳамда Марказий Осиё халқларига ёрдам беради.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп минтақа етакчилари билан учрашувда маълум қилган.

Унинг эслатишича, бу йўналишни амалга ошириш Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий келишувдан сўнг мумкин бўлган.

"Ушбу тарихий келишув янги Трамп маршрути қурилишини ҳам ўз ичига олади. Бу ажойиб. Озарбайжон ва Арманистон уни менинг номимга қўйишди. Мен буни чин дилдан қадрлайман. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб келишув. Бу халқаро тинчлик учун янги Трамп маршрути. Бу дунёнинг иқтисодий жиҳатдан муҳим минтақаси орқали ўтадиган йўл бўлиб, Каспий денгизи бўйлаб савдо фаоллигини оширишга ёрдам беради. Келишувимиз тақдим этган имкониятдан фойдаланиб, тинчлик учун имкониятлардан фойдаланамиз" - деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Вашингтонда Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари АҚШ президенти иштирокида етти банддан иборат қўшма декларацияни имзолаган эди. Мазкур ҳужжат қоидаларидан бири минтақавий коммуникацияларни блокдан чиқариш доирасида Зангезур йўлаги ("Трамп йўналиши" – йўлакнинг Арманистон орқали ўтадиган 42 километрлик қисми) ишга туширилиши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги битимни парафлашди.

Киритилди: 11:30 07.11.2025. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!