Al Jazeera’га кўра, қарор яқин ҳафталарда қабул қилиниши мумкин.
"Умид қиламанки, бу тўғри қарор бўлади. Бу жуда мураккаб мавзу", деди АҚШ раҳбари.
Бу баёнотдан сўнг каннабис ишлаб чиқарувчи компаниялар акциялари кескин ўсиб кетди.
Ҳозирда АҚШнинг 24 та штатида каннабисдан рекреацион мақсадларда фойдаланиш тўлиқ қонуний бўлса-да, ундан фойдаланиш ва сақлаш федерал жиҳатдан ноқонуний ҳисобланади.