Бу ҳақида Fox News хабар бермоқда. "Махсус вакилнинг номи тез орада эълон қилинади, Бу катта обрўга эга шахс бўлади ва унга урушни тинч йўл билан ҳал қилишга олиб келадиган ечимларни топиш вазифаси юкланади", дея хабар бермоқда телеканал манбаларига таяниб.
Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида унинг маъмуриятида Украинада тинчлик музокаралари бўйича махсус элчиси бўлган. Ўшанда бу лавозимни Курт Уокер эгаллаган эди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг бундай махсус вакили йўқ.