"Йел университети томонидан яратилган дастур биометрик маълумотлар ва сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, украиналик болаларни депортация қилиш ҳолатларини ҳужжатлаштирган. Бу дастур Россия томонидан содир этилган жиноятлар бўйича муҳим далиллар манбаи бўлиб хизмат қилган ва Владимир Путин устидан Халқаро жиноий суд томонидан айблов эълон қилинишига ҳам ҳисса қўшган эди", деб ёзади нашр.
WP'нинг маълум қилишича, олимлар дастур маълумотлар базасига кириш имкониятини йўқотган. Бундан ташқари, тўпланган маълумотларнинг ўчирилган бўлиши мумкинлигидан хавотирлар мавжуд.
"Америкалик қонунчилар гуруҳи АҚШ давлат котиби Марко Рубиога мактуб йўллаб, Украинадан болаларни ноқонуний депортация қилиш ҳақидаги маълумотлар йўқолишининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирган", дея хабар бермоқда нашр.