Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп маъмурияти Оқ уйдаги таъмирлашга ҳомийлик қилганларнинг айримларини исмини яширган — The Wall Street Journal

Трамп маъмурияти Оқ уйдаги таъмирлашга ҳомийлик қилганларнинг айримларини исмини яширган — The Wall Street Journal

"Оқ уйнинг қайта қурилиши доирасида бинонинг шарқий қаноти бузиб ташланган, аммо бу лойиҳа ҳомийларининг бир қисмини исми сир сақланган. Уларнинг баъзилари Доналд Трамп маъмурияти билан ишбилармонлик алоқаларига эга ёки унинг қарорларидан фойда кўриши мумкин", деб ёзади газета.

Бир ҳафта аввал Оқ уйни қайта қуриш учун маблағ хайрия қилган донорлар рўйхатини эълон қилган эди. Улар орасида Apple, Meta, Amazon Google каби йирик компаниялар, шунингдек, айрим хусусий шахслар ва оилавий жамғармалар бор.

"Умумий рўйхатда 37 та ном келтирилган, бироқ журналистларнинг аниқлашича, у тўлиқ эмас. Айрим донорлар ўз исмлари ёки компания номларининг рўйхатда кўрсатилмаслигини афзал кўрган", дейилади WSJ хабарида.

Киритилди: 18:18 02.11.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!