Трамп Венесуэладаги махсус операцияни “диктатор Мадурони ағдариш ҳаракати” деб таърифлади.
Қўшма Штатларнинг Венесуэладаги операцияси “Ярим тун болғаси” деб номланган. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот анжуманида маълум қилди.
"Венесуэла ҳукумати бизнинг у ерга боришимизни биларди, улар бунга тайёр эди, аммо биз уларни доғда қолдирдик. Ушбу амалиётда бирорта ҳам америкалик ҳарбий ҳалок бўлмади, бирорта ҳам техника йўқотилмади. Бундай ҳолатни Иккинчи жаҳон урушидан бери ҳеч ким кўрмаган", — деди Трамп.
Шунингдек, Трамп Мадуронинг АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинганидан кейинги фотосуратини эълон қилди.
"Николас Мадуро USS Iwo Jima кемаси бортида", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.