Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Мадуро билан телефон орқали мулоқот қилди – NYT

Трамп Мадуро билан телефон орқали мулоқот қилди – NYT

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Венесуэла президенти Николас Мадуро ўтган ҳафта телефон орқали суҳбат ўтказишган. Бу ҳақда The New York Times гезитаси манбаларга таяниб хабар берди.

Суҳбат давомида улар АҚШда икки мамлакат раҳбарларининг эҳтимолий учрашуви имкониятини муҳокама қилган, бироқ ҳозирча бундай учрашувни ўтказиш режаси мавжуд эмас.

🇺🇸 Телефон суҳбати АҚШ Давлат департаментининг Cartel de los Soles («Қуёшлар картели»)ни «хорижий террорчилик ташкилоти» сифатида тан олиш қарори қабул қилинишига бир неча кун қолганда бўлиб ўтган. АҚШ ҳокимиятлари Николас Мадурони ушбу картел раҳбари деб ҳисоблайди.

АҚШ Кариб денгизи ҳудудидаги ҳарбий мавжудлигини кучайтиришда давом этмоқда. Бунинг сабаби сифатида Вашингтон Венесуэла ҳукуматини гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши етарлича фаол курашмаётганликда айбламоқда. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Кариб ҳудудига дунёдаги энг йирик авианосец — USS Gerald R. Ford бошчилигидаги зарба гуруҳини, атом зериур базувчи кемани ва 16 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларни жойлаштирди.

Сентябрдан буён АҚШ Қуролли Кучлари ушбу минтақа ҳудудида камида 20 та тез юрувчи катерни чўктирган, натижада 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Киритилди: 11:26 01.12.2025. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!