Дональд Трамп Куба ҳукуматига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бу ҳақда Оқ уй вакилларига таяниб Reuters хабар берди.
Янги чекловлар Куба ҳукуматининг хавфсизлик тизимини қўллаб-қувватловчи ташкилотлар ва шахслар, шунингдек коррупция ва инсон ҳуқуқлари бузилишида иштирок этганларга қарши қаратилган.
Фармонда шунингдек, санкцияга тушган шахслар билан битимлар тузган ёки уларга кўмак берган ҳолатлар учун “иккиламчи санкциялар” жорий этиш имконияти ҳам назарда тутилган.