Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Ким Чен Ин билан учрашмоқчилигини айтди

Трамп Ким Чен Ин билан учрашмоқчилигини айтди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси муносабатларни «юмшатиш» ва қуролли можаро хавфини бартараф этиш мақсадида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан тўғридан тўғри музокара ўтказишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида Reuters хабар берди.

Манбаларга кўра, янги дипломатик саъй-ҳаракатлар қандай натижа бериши ҳозирча номаълум. Бироқ Трампнинг асосий мақсади АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги асосий алоқаларни тиклашдан иборат. Сайланган президент жамоаси ҳозирча сиёсий мақсадларни муҳокама қилмаяпти. Чунки Яқин Шарқ ва Украинадаги долзарб муаммолар туфайли Пхенян билан муносабатлар иккинчи даражали бўлиб қолиши мумкин.

Трамп ўзининг аввалги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан 3 марта учрашган: 2018 йил июнда Cингапурда, 2019 йил февралда Ханойда ҳамда ўша йилнинг июнида КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги демилитаризация зонасида.

Cингапурдаги учрашувдан сўнг Трамп ўзи ва КХДР раҳбари «бир-бирига кўнгил қўйганини» айтган.

Сайловолди кампанияси давомида у президентлик даврида Шимолий Корея раҳбари билан «тил топишгани» ва Пхеняннинг ракета синовларини вақтинча тўхтатишга эришганини таъкидлаганди.

Ядро қуроллари кўп бўлган киши билан чиқишиш ёқимли. Тўғрисини айтсам, у мени соғинаётган бўлса керак, деган ўшанда Трамп.

Ўтган ҳафта у ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига Алекс Вонгни тайинлашни таклиф этди. Трампнинг биринчи президентлик муддатида Вонг АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили ўринбосари сифатида фаолият юритган ва шу лавозимда Ким Чен Ин билан музокараларни ташкиллаштирган.

Трампнинг ташаббусига Ким қандай муносабат билдириши номаълум, чунки у АҚШ президенти Жо Байденнинг дастлабки шартларсиз музокаралар бошлаш таклифларини рад этган.

Киритилди: Бугун 19:32. Ўқилди: 492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!