Доналд Трамп бундан олдин 2019 йил июнь ойи охирида Шимолий Корея раҳбари билан қуролсизлантирилган зонада учрашган, бу ерда икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви тарихда биринчи марта бўлиб ўтган.
Ақш раҳбари шунингдек, ХХР раиси Си Цзинпин муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Трамп коронавирус пандемиясидан олдин улар яхши муносабатда бўлганини ва яқинда бўлиб ўтган суҳбатни ҳам дўстона деб атади.
“Бу жуда шуҳратпараст мамлакат, у шуҳратпараст одам. ... У менинг дўстим эди, биз жуда яхши муносабатда эдик”, деди Трамп.