Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп кеча кечқурун Британия бош вазири билан Украина масаласини муҳокама қилди – The Guardian

A A A
Трамп кеча кечқурун Британия бош вазири билан Украина масаласини муҳокама қилди – The Guardian

Нашрининг хабар беришича, АҚШнинг президенти Доналд Трамп кеча кечқурун Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан телефон орқали Украинадаги вазият юзасидан суҳбатлашди. Бу телефон қўнғироғи Доналд Трампнинг Владимир Путин билан режалаштирилган мулоқотидан бироз олдин содир бўлди.

Стармернинг вакилига кўра, бош вазир Трампни ўтган шанба куни "Украинага ёрдам беришни хоҳлаганлар коалицияси" доирасида халқаро етакчилар билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида хабардор қилган. Шунингдек, у барча давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши ва Украинага адолатли ҳамда мустаҳкам тинчликка эришиш учун энг яхши шароитни яратиши лозимлигини таъкидлаган.

Киритилди: 20:53 18.03.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!