АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Оттава ўртасидаги савдо келишуви бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан сўнг Канадани танқид қилди. АҚШ Канаданинг айрим товарларига 50 фоизлик божларни жорий этди.
"Канада штат бўлмаган ҳолда, штатга бериладиган имтиёзларга эга бўлишни хоҳлаяпти!" — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
АҚШ президентининг таъкидлашича, Канада кўп йиллар давомида америкалик фермерлар маҳсулотларига юқори божлар қўллаб келган.
"Энди бундай бўлмайди!" — дея қўшимча қилди Трамп.
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари охирги босқичда келишмовчиликлар туфайли тўхтаб қолди. Натижада Вашингтон қарийб 20 миллиард долларлик Канада товарларига 50 фоизлик божларни кучга киритди. Оттава эса бунга "долларга доллар" тамойили асосида жавоб чораларини кўришини маълум қилди.